Исроил Энергетика ва инфратузилма вазирлиги Ўрта эр денгизи шелфида фойдали қазилмаларни қидириш бўйича қатор тендерлар якунланганини эълон қилди.
Тендерлардан бирини Исроилнинг Делек компанияси, Британиянинг British Petroleum ва Озарбайжон SOCAR компанияси иштирокидаги консорциум ютиб олди, улар биринчи марта Исроил шелфидаги газни қидиришда иштирок этади.
Иккинчи консорциумга Исроилнинг Дана Петролеум ва Италия гиганти Eni киради.
Энергетика вазирлиги ушбу консорциумларга берилган имтиёзларни истиқболли деб ҳисоблайди, деб ёзади Globes.
Украинадаги уруш ва Европага муқобил энергия етказиб берувчиларни излаш фонида Исроил ва Шарқий Ўрта ер денгизининг бошқа ҳудудларидаги газ конларига қизиқиш ортди.