ЦАҲАЛ 3 декабрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Дамашқ атрофида Сурия армиясидаги "Ҳизбуллоҳ" вакили Салман Нимр Жамоани йўқ қилганини маълум қилди.
ЦAҲAL хабарига кўра, Жамаа "Ҳизбуллоҳ"нинг тажрибали аъзоларидан бири бўлиб, турли қўмондонлик лавозимларида, шу жумладан Сурияда ҳам фаолият юритган. Хусусан, у ташкилотнинг Ал-Хиямда (Ливаннинг жанубида) разведка бўлимига раҳбарлик қилган, Дамашқдаги "Ҳизбуллоҳ" штаб-квартирасининг оператив бўлимини бошқарган.
Сўнгги йилларда у Башар Асад армиясида шиа ҳаракатининг вакили бўлган. Жамаа шуғулланган асосий вазифалардан бири Суриядан Ливанга қурол-яроғ етказиш эди.