Исроил Мудофаа кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Эяль Замир Суриядаги ҳаво ҳужумлари ортида шу ҳафта бошида Исроил ҳарбийлари турганини айтди.
The Times of Israel нашри хабар беришича, Замир бу ҳақда денгиз зобитларига диплом топшириш маросимида айтиб ўтган.
"Сўнгги кунларда бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда зарбалар бердик. Сурияда биз ҳаракат эркинлигимизга таҳдид солувчи ҳаракатларни тўхтатдик", - деди у.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни берилган зарбалар Ҳомс яқинидаги ҳарбий базага, шунингдек, қирғоқ бўйидаги Латакия шаҳри ва тарихий Палмира шаҳри яқинидаги нишонларга берилган.