Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил блокадаси фонида Ғазода озиқ-овқат ва ёғ нархи осмонга кўтарилди

Исроил блокадаси фонида Ғазода озиқ-овқат ва ёғ нархи осмонга кўтарилди

Исроилнинг гуманитар ёрдам қамали Ғазо бозорларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин кўтарилишига олиб келди, натижада улар кўпчилик учун қўл етмас бўлиб қолди.

Марказий Дейр ал-Балаҳ шаҳрида товуқ гўшти нархи қамалгача бўлган даврга нисбатан икки баробардан зиёд ошиб, бир килоси 5,76 доллардан 13,72 долларгача кўтарилгани AP ахборот агентлиги томонидан хабар қилинмоқда. Ошхона гази нархи эса 16 баробардан ортиққа ошиб, 12 килоси 406 долларга етгани таъкидланмоқда.

Ғазонинг шимолидан бўлган фаластинлик аёл Абеэр Обеид айтишича, ёрдамнинг тўхтатилиши одамларнинг "ҳаёт учун зарур бўлган асосий эҳтиёжларни" қондиришига тўсқинлик қилмоқда ва фаластинликлар илгаригидан ҳам "даҳшатлироқ" уруш бўлишидан хавотирланишни бошлаган.

Киритилди: 21:48 05.03.2025. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!