Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Байрут жанубидаги Рафиқ Ҳаририй халқаро аэропорти яқинидаги Лейлаки ҳудудига зарба берди.
Учиш-қўниш йўлагидан бир неча юз метр узоқликда портлашлар содир бўлди.
Бир соат ичида Исроил авиацияси Байрутнинг жанубий чеккасига етти марта зарба берди.
Лейлакидан ташқари Харет Хрейк ва Маамура ҳудудлари ҳам зарбага учради, деб хабар беради ria.ru.