Италиянинг Болонья шаҳрида Евролига 12-туридан ўрин олган “Виртус Болонья” – Тель-Авивнинг “Маккаби” жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан Исроил клубига қарши оммавий норозилик акциялари ташкил этилди.
Маҳаллий нашрларда ёзилишича, минглаб инсонлар шаҳар марказидаги Piazza Maggiore майдонига тўпланиб, Исроил жамоаларининг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишини тўхтатишни талаб қилишди. Намойишчилар “Исроилга қизил карточкани кўрсатинг” деб ёзилган баннерлар кўтариб, Ғазода фаластинликларга нисбатан геноцид амалга оширилаётгани ҳақидаги айбловлар фонида Исроил спорт клубларига чеклов жорий этишни талаб қилдилар.
Намойишчилар “Озод Фаластин” шиорларини ҳам баралла янградилар. Шаҳар бўйлаб ўтказилган юриш чоғида Cho'loq кўчасида бир гуруҳ намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар юзага келди. Полиция вазиятни назорат қилиш мақсадида сув тўпларидан фойдаланган. Айрим намойишчилар эса ахлат қутиаларидан тўсиқлар ўрнатиб, машъалалар ёққан.
Қўзғолон юз берган айрим кўчалар вақтингина жанг майдонига айланган.
Маълумот учун, 21 ноябр куни Миланда ҳам Евролигадаги EA7 Emporio Armani Olimpia Milano – “Хапоэль” ўртасидаги ўйин олдидан Исроил жамоасига қарши норозилик намойишлари ўтгани қайд этилган.