Reuters агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Ливан шарқидаги Бекаа водийсига берган авиазарбалари натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди ва 50 киши жароҳатланди.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида "Ҳизбуллоҳ"нинг юқори лавозимли вакили ҳам бор.
20 февраль оқшомида Исроил мудофаа армияси "Ҳизбуллоҳ"нинг бошқарув марказларига зарбалар берганини маълум қилди. Исроил томонининг талқинига кўра, ушбу нуқталарда гўёки Исроил армиясига ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўрилган.