Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эмомали Раҳмон комада(ми)?

Эмомали Раҳмон комада(ми)?

Эмомали Раҳмон оммага кўринди — миш-мишлар тасдиқланмади.

Сўнгги кунларда Эмомали Раҳмон соғлиғи ёмонлашгани, хорижда даволанаётгани ёки комада экани ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди.

Президент узоқ танаффусдан сўнг расмий учрашувлар ўтказиб, жамоатчиликка кўринди. 15 февраль куни у Си Цзиньпинни мамлакат Янги йили билан табриклади. 16 февраль куни эса Ермек Кошербаев билан музокаралар олиб борди.

Учрашувларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Айни вақтга қадар президент соғлиғига оид хабарлар расман тасдиқлангани йўқ.

Киритилди: Бугун 16:13. Ўқилди: 1242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!