Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроил аскарларининг фаластинлик болаларни ҳам итга ғажитиш ҳолати қайд этилди

Исроил аскарларининг фаластинлик болаларни ҳам итга ғажитиш ҳолати қайд этилди

Фаластинлик уч ёшли Умар Абу Зайд ишғол остидаги Ғарбий Соҳил шимолидаги Қабатия шаҳрига уюштирилган ҳужум чоғида Исроил армиясининг ити томонидан ҳужумга учраганидан сўнг яраланди, деб хабар бермоқда Wафа ахборот агентлиги.

Журналист Шатҳа Ҳанайша боланинг отаси билан учрашди. Ота ўгли Умар қўлида ухлаб ётганида армия уйга бостириб кириб, итни қўйиб юборганини айтиб берди.

Ҳанайша томонидан суратга олинган ва Ал-Жазиранинг Санад агентлиги томонидан тасдиқланган видеода боланинг ҳужум натижасида олган жароҳатлари кўрсатилган.

Бу ҳарбий итлар фаластинлик тинч аҳолига ҳужум қилган биринчи ҳодиса эмас.

2024 йил февраль ойида босиб олинган Ғарбий Соҳил шимолидаги Балата қочқинлар лагерида Исроил кучлари тўрт ёшли болага ҳужум қилиши учун итни қўйиб юборган эди.

2024 йил июнь ойида Ғазонинг Жабалия қочқинлар лагерида фаластинлик кекса аёл ўз уйида исроиллик ҳарбий ит томонидан ҳужумга учраган.

Киритилди: 23:45 06.11.2024. Ўқилди: 2683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!