Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил аскарлари Суриянинг Қунайтра вилоятидан чиқариб юборилди

Исроил аскарлари Суриянинг Қунайтра вилоятидан чиқариб юборилди

Суриянинг жануби–ғарбидаги Қунайтра вилоятида жойлашган қишлоққа кирган Исроил қўшинлари патрули маҳаллий аҳоли томонидан тошбўрон қилиниб, ҳудуддан ҳайдап чиқарилди.

Исроил армияси патруллари Қунайтра вилоятининг жанубидаги Сайда ал-Ҳанут қишлоғига кириб, назорат пункти ўрнатган.

Бундан норози бўлган аҳоли патрул бўлинмаларига тош отиб, уларни қишлоқни тарк этишга мажбур қилган.

Исроил аскарлари намойишчиларни тарқатиш мақсадида ҳавога ўқ узган, лекин ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Расмий Сурия давлат телеканали «Ал-Иҳбария» шундай хабар берди:

“Исроил қўшинлари Қунайтра жанубидаги Сайда қишлоғи аҳолисининг норозилигига жавобан ҳавога ўқ узди. Улар қишлоққа киришда ўрнатилган назорат пункти яқинида тўпланган эди”, — дейилади баёнотда.

Киритилди: 14:29 02.11.2025. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!