Исроил армияси ва кўчманчилар Ғарбий соҳилдаги рейдларини давом эттирмоқда. Наблус шаҳрида уларнинг ҳужуми оқибатида камида уч фаластинлик яраланди.
Маҳаллий манбаларга кўра, аскарлар шаҳар маркази ва ал-Айн қочқинлар лагерига кириб борган, натижада тўқнашувлар келиб чиққан. Ҳарбийлар намойишчиларга ўқ узган ва кўздан ёш чиқарувчи газ ишлатган.
Фаластин Қизил Ярим Ойи хабар беришича, бир фуқаро бошидан оғир яраланган ва ҳолати оғир. Яна бир шахс эса исроиллик кўчманчилар томонидан қattiқ kaltакланган.
Шунингдек, Наблус яқинидаги Салим шаҳарчасида аскарлар бир неча соат давомида яраланган фаластинликни ушлаб туриб, тез ёрдам машинасига олиб кетишига тўсқинлик қилган.
Наблусдан ташқари, Исроил армияси Ғарбий соҳилнинг бошқа қишлоқ ва шаҳарларида ҳам рейдлар ўтказиб, кўплаб фаластинликларни қўлга олди.