Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил аскарлари Эль-Халилда ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимини тўхтатиб қўйди

Исроил аскарлари Эль-Халилда ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимини тўхтатиб қўйди

Исроил армияси Ғарб соҳилидаги Эль-Халил шаҳрида жойлашган хонадонга рейд уюштириб, ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимига халал берди. Марҳум аввалроқ Исроил қамоқхонасидан озод этилган ва кейинроқ Ғаза секторидаги Исроил бомбардимони оқибатида ҳалок бўлган эди.

Гувоҳларнинг айтишича, аскарлар мотам туйғуси билан йиғилганларга зўравонлик билан аралашиб, уларни тарқалиб кетишга мажбурлашган.

Маълумотларга кўра, ушбу фаластинлик 2011 йилда “Вафа ал-Ахарар” келишуви доирасида озод этилган 1027 маҳкумдан бири бўлган. Ушбу келишув доирасида Исроил томони ўз аскари Гилад Шалитни озод қилиш эвазига фаластинлик маҳбусларни қўйиб юборган. Аммо озодликка чиққанидан сўнг у Ғарб соҳилидан Ғазага мажбуран кўчирилган ва у ерда ҳалок бўлган.

Киритилди: 18:23 04.07.2025. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!