Палестинанинг расмий ахборот агентлиги WAFA хабарига кўра, Исроил армиясининг тун давомида Ғазо секторидаги турли ҳудудларга қилган ҳаво ҳужумлари оқибатида 51 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Агентлик маълумотига кўра, Исроил кучлари Ғазонинг шимолий ва жанубий қисмларидаги фаластинликлар уйларига ҳужум қилган. Ҳалок бўлганларнинг 45 нафари Ғазо шимолида нобуд бўлгани маълум қилинди. Шунингдек, ҳужумлар натижасида кўплаб инсонлар яраланган.
Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар касалхоналарга олиб кетилган.