Исроил аскарлари Ливан жанубидаги Айтарун шаҳарчасидаги уйларга ўт қўйиб, ўт очишни тўхтатиш тартибини бузди, улар ўз кучларини олиб чиқиб кетишлари керак эди.
Ливан матбуотига кўра, Исроил армияси Айтаруннинг Ҳарика ҳудудидаги турар-жой биноларига ўт қўйган.
Исроил аскарлари шаҳарчани Ливан армиясига топшириб, тарк этиши кутилмоқда. Бироқ ўн кундан буён Ливан армияси Исроил ҳарбийларининг тўсиқлари туфайли ҳудудга кира олмаяпти. Айни пайтда Исроил ҳарбий техникаси томонидан тўсиб қўйилган йўлни очиш ва хавфсизликни таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Исроил қўшинлари тўлиқ олиб чиқилгунга қадар ва вазият барқарорлаштирилгунга қадар тинч аҳолининг Айтарунга қайтиши тақиқланган.
2024 йил 27 ноябрда Ливан ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга эришилди, унга кўра Исроил армияси ўз кучларини 60 кун ичида Ливан жанубидаги босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиб кетиши керак эди. Бироқ Исроил томони Ливан армияси минтақада “тўлиқ жойлаштирилмагани”ни ва ишғол муддатини 18 февралгача узайтирганини айтди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 26 январдан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, 216 киши жароҳат олди.