Исроил Мудофаа Кучлари Ғазо шаҳридаги ХАМАС ҳарбий объектига зарба берди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.
"Бир мунча вақт олдин Исроил армияси Ғазо секторининг шимолий қисмидаги Ғазо шаҳри яқинидаги ХАМАС қурол ишлаб чиқариш объектига зарба берди ва уни демонтаж қилди", дейилади баёнотда.
Исроил армияси маълумотларига кўра, ХАМАС ўзининг ҳарбий имкониятларини тиклашга уриниш орқали сулҳни бузган. Матбуот хизмати қўшимча қилишича, зарба Исроил аскарлари ва тинч аҳолисига қарши террористик ҳужумга тайёргарлик кўраётган пайтда содир бўлган.
"Зарбадан олдин тинч аҳолига етказилган зарарни камайтириш чоралари кўрилди, жумладан, аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар ва ҳаво кузатувидан фойдаланиш", дейилади баёнотда.