Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил армияси Ғазо секторига ҳаво, қуруқлик ва денгиздан ҳужумлар уюштирди

Исроил армияси Ғазо секторига ҳаво, қуруқлик ва денгиздан ҳужумлар уюштирди

Исроил армияси амалдаги оташкесим келишувига қарамай, Ғазо сектори турли ҳудудларига ҳаво, қуруқлик ва денгиздан ҳужумларни давом эттирмоқда.

WAFA ахборот агентлигига кўра, артиллерия зарбалари Ғазо шаҳрининг шарқидаги Туффаҳ ва Аз-Зайтун туманларига йўналтирилган. Шунингдек, Исроил ҳарбий самолётлари марказий ҳудуддаги Бурейж қочқинлар лагери ҳамда жанубдаги Рафаҳ шаҳри атрофини бомбардимон қилди.

Анклавнинг шимолида Жабалия қочқинлар лагери ва Байт Лаҳия шаҳрига ҳам ҳаво ҳужумлари уюштирилиб, бир қатор бинолар вайрон этилган. Денгиз кучлари эса шимолий қирғоқбўйи ҳудудларини ўққа тутган.

Киритилди: Бугун 15:19. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!