Исроил армияси Эрондаги намойишлар фондида ҳар қандай «кутилмаган сценарий»га тайёр эканини маълум қилди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси расмий вакили, бригад генерали Эфи Дефрин X ижтимоий тармоғида ёзди.
«Армия ҳимояга тайёр ва кутилмаган сценарийларга доимий тайёрлик ҳолатида», — деди генерал.
У Эрондаги намойишларни Ислом Республикасининг ички иши деб баҳолаган. Дефрин оммага маълум қилиб, тасдиқланмаган манбаларга ишонишдан тийилишни сўраган: «Сўнгги кунларда Эрондаги вазият ортидан кўп гап-сўзлар тарқалди. Биз вазиятни мунтазам баҳолашда давом этамиз ва ўзгаришлар бўлса хабар берамиз. Миш-мишларга ишонманг» - деди Дефрин.