Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил АҚШнинг Саудия Арабистони билан тузган ядровий келишувидан жиддий хавотирда — Reuters

Исроил АҚШнинг Саудия Арабистони билан тузган ядровий келишувидан жиддий хавотирда — Reuters


Қайд этилишича, кеча, 22 июл куни эълон қилинган ва ҳали АҚШ Конгресси тасдиғидан ўтиши лозим бўлган келишув Саудия Арабистонига фуқаровий ядро дастурини ривожлантириш имконини беришга қаратилган.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳамда унинг ҳукумати ҳозирча ушбу келишув юзасидан изоҳ бермаган. Исроил мухолифати эса мазкур келишув Исроилнинг узоқ муддатли хавфсизлик манфаатларига путур етказишини айтмоқда.

"Исроилни четлаб ўтиб Саудия Арабистони билан тузилаётган ядровий келишув жиддий стратегик муваффақиятсизлик бўлиб, хавфсизлигимизга таҳдид солади. Саудия Арабистони ҳудудида уранни бойитиш имконияти пайдо бўлиши минтақада ядровий пойгага ва хавфли даражада назорат йўқолишига олиб келиши мумкин", — деди 27 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида Нетаняҳуни мағлуб этишга интилаётган собиқ бош вазир Нафтали Беннет.

Исроил собиқ мудофаа вазири Авигдор Либерман эса Саудия Арабистонидаги фуқаровий ядро дастури охир-оқибат ядро қуролига айланиши ва бутун Яқин Шарқ бўйлаб ақл бовар қилмас қуролланиш пойгасига сабаб бўлишини айтди.

Шунингдек, у минтақадаги ягона ядровий арсеналга эга давлат деб ҳисобланадиган Исроил мазкур келишувга қарши чиқиши ва уни тўхтатиш учун АҚШ Конгрессига босим ўтказиши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 23:07 23.07.2026. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!