Исроил АҚШга мурожаат қилиб, Ямандаги ҳусийларга қарши ҳарбий операцияларни қайта тиклашни талаб қилди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Нашр манбасига кўра, Тел-Авив АҚШни фақат ҳаво ҳужумлари билан чекланмасдан, янада интенсив ҳамкорликдаги ҳужумлар, янги коалиция тузиш ва бошқа давлатларни ҳам бу жараёнга жалб қилишга чақирган.
Бу мурожаат ҳусийлар томонидан шу ҳафта икки савдо кемаси — Magic Seas ва Eternity чўктириб юборилгач билдирилди.
Исроил расмийлари бу талабни Биньямин Нетаньяҳунинг Вашингтонга расмий ташрифи чоғида илгари сурган.
Аввалроқ ҳусийлар ва АҚШ ўртасида оташкесим тўғрисида келишув тузилган эди — бу АҚШнинг ҳусийларга қарши авиаҳужумлар сериясини тўхтатган эди.