Исроил Мудофаа Кучлари Ғазо секторининг шимолий қисмида ХАМАС жангарисининг йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизматига таяни The Times of Israel газетаси хабар бермоқда.
Исроил маълумотларига кўра, Муҳаммад Салаҳ ад-Дин Холид Абу Рақба Сариқ чизиқни кесиб ўтиб, Ғазо дивизиясининг Шимолий бригадаси позицияларига яқинлашаётгани ва шу билан хавфсизликка таҳдид солаётгани кўрилган.
У 2023 йил 7 октябрда Исроилга қилинган ҳужумда иштирок этгани ҳақида хабар берилган.