Бугун 11 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил 2025 йилда про-Исроил хабарларини кучайтириш учун 145 миллион доллар ажратди

Исроил 2025 йилда про-Исроил хабарларини кучайтириш учун 145 миллион доллар ажратди

Исроил сунъий интеллект тизимлари ва АҚШ ижтимоий тармоқлари орқали жамоатчилик фикрини шакллантиришни мақсад қилган.

“545 лойиҳаси” доирасида ҳукумат Трампнинг собиқ сайлов кампанияси менежери Брэд Парскал бошчилигидаги "Clock Tower X LLC" компаниясини 6 миллион долларлик шартнома асосида АҚШда рақамли кампаниялар олиб бориш учун ёллаган — асосан Z авлодни TikTok, YouTube ва Instagram орқали “нишонга олиш” мақсадида.

Режага кўра, алгоритмларни “ўйнатиш” ва ChatGPT ҳамда Gemini каби сунъий интеллект моделларига про-Исроил ҳикояларини катта миқдорда киритиш орқали таъсир ўтказиш кўзда тутилган.

Нетаняху эса ижтимоий тармоқларни “қарашларни шакллантиришдаги энг муҳим қурол” деб атаган.

Киритилди: 21:45 08.10.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!