Испаниялик журналист Микел Бласкес ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг «Ливерпул»га (0:2) қарши Чемпионлар Лигасидаги ўйинини танқид қилди.
«Биз Мбаппени Лео Мессига қиёслаганлар борлигини унута олмаймиз. Аргентиналик футболчи 25 ёшида «Барселона»да ўйнаб, 4 марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Мбаппе ҳатто Эден Азардан ҳам яхшироқ эмас ва бу жуда ғазаблантиради», — деб ёзди Бласкес Х ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» билан ўйиннинг иккинчи бўлими ўрталарида — ҳисоб 0:1 бўлиб турганида Мбаппе пеналтини голга айлантира олмади.
Бу мавсумда франциялик футболчи мадридликлар сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.