Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Испанияда гиёҳванд моддалар сотувчилари уч тонна кокаинни чўктириб юборди

Испанияда гиёҳванд моддалар сотувчилари уч тонна кокаинни чўктириб юборди

Испаниядаги ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат шимоли-ғарбий қирғоғида бортида уч тонна кокаин бўлган кемани топди. Далилларни яшириш учун жиноятчилар кемани тешиб, атайин сувга чўктириб юборишган. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

«Жараён давомида экипажнинг тўққиз аъзоси ҳибсга олинди», дейилади полиция хабарида.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гиёҳванд моддаларни сувдан чиқариб олишган, жиноятчилар Грузия ва Туркия фуқаролари бўлиб чиққан.

Киритилди: 20:45 23.02.2021. Ўқилди: 1817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!