Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Испания терма жамоаси футболчиси ЖЧдаги ғалабадан сўнг сочларини пуштига бўяди (ФОТО)

Испания терма жамоаси футболчиси ЖЧдаги ғалабадан сўнг сочларини пуштига бўяди (ФОТО)

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави энди пушти рангли сочлар билан майдонга тушади. Ҳали июнь ойида, жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи вақтида 22 ёшли футболчи агар Испания терма жамоаси мундиалда ғолиб чиқса, сочларини пушти рангга бўяшини айтган эди. Шундай бўлиб чиқди ҳам: испанияликлар Кабо-Вердега қарши кечган илк ўйинда қоқилишди (0:0), аммо кейинчалик барча учрашувларда ғалаба қозониб, ўз тарихида иккинчи бор кубокни қўлга киритишди. Финалда «қизил фурия» Аргентинани мағлуб этди (1:0).

Эндиликда Гави ваъдасида турди: у ижтимоий тармоқларда пушти рангли сочлари билан тушган суратларини жойлаб, «Сўзида турадиган инсон» деб изоҳ қолдирди.

Испания терма жамоаси футболчиси ЖЧдаги ғалабадан сўнг сочларини пуштига бўяди (ФОТО)

«Барса» хавбеки Испаниянинг зафарли жаҳон чемпионатидаги иккита учрашувида майдонга тушган эди.

Киритилди: 10:54 06.08.2026. Ўқилди: 889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!