Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Испания сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 72 минг евро ажратади

Испания сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 72 минг евро ажратади

Испания ҳукумати мамлакатдаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига 72 минг евро ажратади.

Бу ҳақда ҳукуматнинг расмий нашрида чоп этилган қарорда айтилади.

"Ёрдам миқдори 72 минг еврони ташкил қилади", — дейилади ҳужжатда. Бундан ташқари, марҳумнинг оила аъзоси жабрланувчига моддий жиҳатдан қарам бўлганлигини исботлаш керак эмас. Ноқулай об-ҳаво туфайли уйлари бутунлай вайрон бўлган шахслар деярли 60,5 минг евро талаб қилишлари мумкин.

Умуман олганда, Испания ҳукумати сув тошқини оқибатларини юмшатиш учун биринчи ёрдам пакети доирасида 10,6 миллиард евро ажратишга ваъда берди.

Киритилди: 15:32 06.11.2024. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!