Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Испания қироли ва вазири «лойбўрон» қилинди

Испания қироли ва вазири «лойбўрон» қилинди

Тошқиндан жабр кўрган Валенция провинциясининг юзлаб аҳолиси Испания қироли Филипп VI ва бош вазир Санчеснинг ташрифи чоғида норозилик намойиши ўтказди.

Иштирокчилар уларга лой отдилар ва «Қотиллар, қотиллар!» деб ҳайқириб, яқинлашиб келаётган бўрон ҳақида кеч огоҳлантирилгани ва фавқулодда вазиятлар хизматларининг секин жавоб бераётганидан норозилигини билдиришди (Реутерс).

30-октабр куни кучли ёмғир Испаниянинг жануби-шарқидаги бир қанча ҳудудларда, жумладан, Валенция, Кастилия-Ла-Манча ва шарқий Андалусияда кенг кўламли сув тошқинларига сабаб бўлди. Натижада 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Тахминан 1.900 киши бедарак йўқолган. Қиролликда 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Киритилди: 22:48 04.11.2024. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!