Испания ҳукумати НАТО олдида армия сафларини 11 фоизга, яъни 14 000 нафарга ошириш мажбуриятини олди. Бу ҳақда Испаниянинг RTVE давлат телеканали ҳукумат манбаларга таянган ҳолда хабар берди.
Маълум қилинишича, 2029 йилга қадар Испания армияси таркибига камида 7 000 нафар янги ҳарбий қўшилади — бу НАТОга берилган ваъданинг ярми ҳисобланади.
Ҳукумат маълумотларига кўра, армияни кучайтириш учун тахминан 10,5 миллиард евро сарф этилади.
Режанинг биринчи босқичида умумий харажатларнинг 35 фоизи (таҳминан 3,6 миллиард евро) сарфланиши кутилмоқда. Бу маблағлар асосан қуйидаги йўналишларга йўналтирилади:
Ҳарбийлар ва денгизчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш
Қуролли кучлар сонини ошириш
Жангovar жиҳозларни модернизация қилиш
Ҳарбий тайёргарлик тизимини такомиллаштириш
Бу қарор Испаниянинг НАТОга содиқлигини ва ҳарбий салоҳиятни кучайтиришга бўлган интилишини акс эттиради.