Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Испания Ла Лигасининг янги мавсуми асосий фаворити аниқланди

Испания Ла Лигасининг янги мавсуми асосий фаворити аниқланди

CIES "Реал"ни Ла Лига фаворити деб ҳисобламоқда.

Испания чемпионатида турли жамоаларнинг ғалаба қозониш эҳтимолини баҳолаш учун Халқаро спорт тадқиқотлари маркази "спорт ўзгарувчилари" (рақиб майдонининг ярмидаги узатмалар тўғрисидаги маълумотлар), "иқтисодий ўзгарувчилар" (трансфер тўловлари миқдори) ва "демографик ўзгарувчилар" (ўйинчиларнинг ўтган мавсумда майдонда ўтказган дақиқалари ва уларнинг ўйинларининг спорт даражаси) ни ҳисобга олган ҳолда махсус моделдан фойдаланган.

Чемпионлик учун асосий даъвогар "Реал" бўлди - 40,6 фоиз. Рейтингда "Барселона" 29,6 фоиз, "Атлетико" 22,1 фоиз, "Атлетик" 3 фоиз, "Сосьедад" 1,5 фоиз, қолганлар 1 фоиз ва ундан кам кўрсаткичга эга.

Киритилди: 09:12 10.09.2025. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!