"Барселона" Испания Кубоги 1/8 финалида "Расинг"ни мағлуб этди - 2:0.
Биринчи бўлимда гол урилмади. Иккинчи бўлим дебютида каталонияликлар ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни очди. Учрашув сўнгида "кўк-анорранглилар" ҳисобдаги фарқни оширди - Ламин Ямал гол урди.
"Барселона"нинг чорак финалдаги рақиби қуръа натижаларига кўра аниқланади.
Расинг - Барселона - 0:2
Голлар: Торрес, 66 (0:1). Ямаль, 90+5 (0:2)
Барселона: Х. Гарсия, Кубарси, Мартин, Бальде, Кунде, Берналь (Фермин Лопес, 58), Ольмо (Педри, 68), Касадо (Э. Гарсия, 85), Рэшфорд (Рафинья, 67), Ямаль, Торрес (Левандовски, 68)
Огоҳлантириш: Фермин Лопес, 73