Бу ҳақда Маrca нашри хабар бермоқда.
Испания ҳукумати, агар Исроил мундиалга йўл оладиган бўлса, футбол бўйича мамлакат миллий жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан олиб қолиш масаласини кўриб чиқиши мумкин, дея хабар бермоқда нашр Испания социалистик ишчи партияси вакили, конгресс аъзоси Пачи Лопесга таяниб.
Аввалроқ Испания бош вазири Педро Санчес ҳам Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтамагунча, Исроил Россия билан бир қаторда халқаро спорт мусобақаларидан четлаштирилиши кераклигини айтганди. Санчес Исроилни “спортдан ўз агрессиясини оқлаш учун фойдаланиш”да айблаганди.