Қироллик 3 апрелдан бошлаб давлат қимматли қоғозларига сармоя киритиш (2 миллион евродан бошлаб), испан компаниялари акцияларини сотиб олиш (1 миллион евродан бошлаб) ёки 500 минг евродан ортиқ қийматдаги кўчмас мулк сотиб олиш учун мамлакатда яшаш учун рухсатномалар беришни тўхтатди.
Испания уй-жой қурилиши ва шаҳарсозлик вазири Исабел Родригеснинг тушунтиришича, “олтин виза” беришнинг бекор қилиниши ҳозирда мамлакатнинг айрим ҳудудларида юқори нархлар ва таклифларнинг етишмаслиги туфайли уй-жой сотиб ололмаётган испанияликларга ёрдам бериши керак.
Испания “олтин виза” дастурини тўхтатиш орқали Еврокомиссия тавсияларига амал қилмоқда, дейилади Испания Уй-жой қурилиши ва шаҳарсозлик вазирлиги матбуот хизмати баёнотида.
Аввалроқ Ирландия ва Португалия ҳам шундай қарорга келган эди.