Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Испания чемпионати. «Реал» ўз майдонида «Бетис»ни янчиб ташлади (ВИДЕО)

Испания чемпионати. «Реал» ўз майдонида «Бетис»ни янчиб ташлади (ВИДЕО)

Испания Примерасининг 18-туридан ўрин олган "Реал" - "Бетис" учрашуви якунига етди. Унда "қаймоқранглилар" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Реал" сафида голларга Гонсало Гарсия (хет-трик), Рауль Асенсио ва Фран Гарсия муаллифлик қилди. "Бетис"нинг ягона голи Кучо Эрнандес ҳисобига ёзилди.

"Бетис" Ла Лига-2025/2026 мавсуми турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 18 ўйинда 28 очко тўплаган. "Реал" 19 ўйинда 45 очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда. Испания чемпионати турнир жадвалида "Барселона" 49 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Реал - Бетис - 5:1

Голлар: Г. Гарсия, 20 (1:0). Г. Гарсия, 50 (2:0). Рауль Асенсио, 56 (3:0). Эрнандес, 66 (3:1). Г. Гарсия, 82 (4:1). Ф. Гарсия, 90+3 (5:1)

Реал: Куртуа, Рауль Асенсио, Рюдигер (Ф. Гарсия, 89), Каррерас, Вальверде, Камавинга, Тчуамени (Себальос, 81), Беллингем, Родригу (Арда Гюлер, 77), Винисиус Жуниор (Мастантуоно, 77), Г. Гарсия (Менди, 89)

Бетис: Вальес, Натан, Бартра, Родригес, Ортис (Бельерин, 46), Деосса (Ло Сельсо, 46), Рока (Альтимира, 67), Пабло Форнальс, Руибаль (Рикельме, 67), Антони (П. Гарсия, 88), Эрнандес

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор, 53 - Ортис, 19

Киритилди: 23:32 04.01.2026. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!