Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Испания Бош вазири кескин баёнот билан чиқди

Испания Бош вазири кескин баёнот билан чиқди

Испания ЕИни Ғазо бўйича жавоб беришга чақирди.

Испания Бош вазири Педро Санчес Европа Иттифоқини Исроил билан ассоциация тўғрисидаги битимни дарҳол тўхтатиб туришга чақирди ва Ғазода «геноцид миқёсидаги фалокатли вазият» юз берётганини таъкидлади.

The Guardian нашрига кўра, Санчес Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити олдидан Исроилга нисбатан кескин баёнот билан чиқди. У Тель-Авив билан савдо ва сиёсий алоқаларни тартибга солувчи ассоциация битимини тўхтатишни талаб қилди.

Санчес ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ташқи сиёсат хизмати тайёрлаган сўнгги ҳисоботга таянади. Унда Ғазодаги вазият «геноцид даражасидаги фалокат» сифатида баҳоланган. Ҳисоботда тинч аҳоли орасида катта йўқотишлар, гуманитар ёрдам блокланиши, журналистларга ҳужумлар ва кенг кўламли вайронагарчилик қайд этилган. Шунингдек, Исроил ЕИ билан битим бўйича ўз мажбуриятларини бузгани таъкидланган.

Санчес ЕИ «битимни дарҳол тўхтатиши керак»лигини айтди, чунки Исроил «ўта равшан тарзда» ўз мажбуриятларини бажармаяпти, деди у.

У қўшимча қилди: «Иккиюзламачи сиёсатга ўрин йўқ. Агар ЕИ Россияга қарши Украинага бостириб киргани учун 18 марта санкция жорий қилган бўлса, нега Исроилга нисбатан битимни тўхтатишга ҳам тайёр эмас?»

Эслатиб ўтамиз, май ойида Санчес Исроилни «геноцид амалга ошираётган давлат» деб атаганидан сўнг, Исроил Испания элчисини чақириб, нота топширган эди.

Шу билан бирга, ЕИда битимни тўхтатиш эҳтимоли жуда кам. Германия канцлери Фридрих Мерц ва Италия каби давлатлар бу ташаббусга қарши чиқмоқда. Улар бугунги вазиятда Исроил билан алоқаларни узиш мумкин эмас, деган позицияда.

Киритилди: 08:08 27.06.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!