Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский: Таиландда F-16 учувчисининг ҳалок бўлиш сабаблари ўрганилади

Зеленский: Таиландда F-16 учувчисининг ҳалок бўлиш сабаблари ўрганилади

Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан Украинага қилинган навбатдаги кенг кўламли ҳужумдан сўнг ўз муносабатини билдирди.

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзди:
«Афсуски, ҳужумни қайтариш чоғида F-16 учувчиси Максим Устименко ҳалок бўлди. У бугун 7 та ҳаво нишонни йўқ қилди. Унинг оиласи ва хизматдошларига ҳамдардлик билдираман. Унинг ўлимининг барча ҳолатларини аниқлашни топширдим. Украина авиацияси осмонимизни қаҳрамонларча ҳимоя қилмоқда».

Зеленский маълум қилишича, фақатгина шу ҳафтада Россия Украинага нисбатан 114 дан ортиқ ракета, 1270 дан зиёд дрон ва деярли 1100 бошқариладиган авиабомба ишлатган.

Президент халқаро ҳамжамиятни Россияга босимни кучайтиришга ва Украинага янада кўпроқ ҳаво мудофаа воситаларини, жумладан американинг «Patriot» тизимларини тақдим этишга чақирди.

Яқинда Зеленский АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда янги ПВО тизимларини сотиб олиш истагини билдирган. Трамп «Patriot» тизимларига жаҳонда юқори талаб борлигини айтган, аммо уларни етказиб бериш имкониятини истисно этмаган.

Киритилди: Бугун 13:37. Ўқилди: 1777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!