Покистон пойтахти Исломободдаги суд биносида содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган жойга фавқулодда хизматлар етказилган, жабрланувчилар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Хавфсизлик кучлари ҳудудни тўлиқ ўраб олган. Полициянинг дастлабки баёнотига кўра, портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмоқда.
Samaa TV телеканали маълумотига кўра, портлаш суд биноси яқинида тўхтаб турган автомобилда содир бўлган.
Шу билан бирга, Geo TV манбалари бу ҳодисани ҳудкуш террорчи амалга оширганини маълум қилган.
Ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа бўйича тергов ҳаракатларини бошлади.