Фаластин Исломий Жиҳод гуруҳининг жангари қаноти бўлган Сарая ал-Қудс ўз қўмондони, Абу Ҳамза лақаби билан танилган Адҳам ал-Усмоннинг Исроилнинг Байрутга уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини хабар қилди.
Бу ҳақда ҳаракат матбуот хизмати маълум қилди.
"Ливандаги Сарая ал-Қудс қўмондони Адҳам Аднан ал-Усмон Байрутнинг жанубий чеккасига Исроилнинг уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди", дейилади баёнотда.
2 март кечаси Исроил кучлари Ливан бўйлаб "Ҳизбуллоҳ" нишонларига зарба берди. Ҳарбий манбаларнинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар гуруҳнинг Исроилнинг шимолига ракета ҳужумларига жавобан амалга оширилган.