Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ислом Каримов ўқиган университетда унга аталган ёдгорлик ўрнатилди

A A A
Ислом Каримов ўқиган университетда унга аталган ёдгорлик ўрнатилди

Кеча, 29 август куни Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университетида Ўзбекистоннинг Биринчи Президентига қўйилган хотира барельефининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 
Мазкур олий ўқув юртини Ислом Каримов 1960 йилда тамомлаган.
Бронза барельефининг оғирлиги 700 кг, баландлиги 2,5 м, эни 2 м бўлиб, университетга кириш жойида ўрнатилган.
Барельеф муаллифи Ўзбекистон бадиий академиясининг ижодий уюшмаси аъзоси, “Эътироф-2015” мукофоти совриндори, Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши ҳайкал халқаро танлови лауреати Жасванд Анназаров.
Барельефнинг тантанали очилиш маросимида Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одилжон Абдураҳмонов иштирок этдилар.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 16:31 30.08.2018. Ўқилди: 4412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!