Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ислом давлатлари душман фитналарига қарши курашиш учун бирлашиши керак – Пезешкиён

Ислом давлатлари душман фитналарига қарши курашиш учун бирлашиши керак – Пезешкиён

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ислом мамлакатлари ўртасидаги бирлик муҳимлигини таъкидлаб, бу уларга душманлар ва уларнинг мусулмон халқларга қарши фитналарига қарши туришга ёрдам беришини айтди. Бу ҳақда у кеча, 3 феврал куни Ироқ парламенти раиси Маҳмуд ал-Машҳадани билан учрашувда сўз очди.

“Ички ихтилофларни қўзғатиш Ислом умматини заифлаштиради, деб ҳисоблаймиз. Агар ислом мамлакатлари ўз иқтисодиётларини ривожлантиришга, халқининг хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашга, можаролардан қочиб, умумий мақсадлар йўлида бирлашишга интилса, душманлар ва ғаразгўйларнинг фитнаси албатта барбод бўлади”, деди Пезешкиён.

Киритилди: 17:07 04.02.2025. Ўқилди: 1017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!