Бугун 30 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исландияда Евроиттифоққа қўшилиш бўйича референдум ўтказилмоқда. Трампнинг сиёсати бу қарорга таъсир қиладими?

Исландияда Евроиттифоққа қўшилиш бўйича референдум ўтказилмоқда. Трампнинг сиёсати бу қарорга таъсир қиладими?


АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландия манзилига айтган таҳдидлари ўз армиясига эга бўлмаган Исландия аҳолисини хавотирга солди. Бундан ташқари, Оқ уйнинг 80 ёшли раҳбари оммавий чиқишларида Гренландия билан Исландияни адаштириб юборган эди.

Қолаверса, январ ойида Қўшма Штатларнинг Исландиядаги элчиси этиб тайинланган Билли Лонг Конгрессда Исландия тез орада АҚШнинг 52-штатига, ўзи эса унинг губернаторига айланиши мумкинлигини айтганди. Исландияликларга эса бу ҳазил асло ёқмади.

Орол давлат аҳолиси бор-йўғи 400 минг киши атрофида бўлиб, унинг ташқи ҳимоясини NATK таъминлайди. Рейкявик, шунингдек, Вашингтон билан 1951 йилда имзоланган мудофаа келишувига ҳам эга.

Исландия ҳукуматида Трампнинг баёнотларидан сўнг Европа Иттифоқи хавфсизликнинг яна бир кафолатига айланиши мумкин, деган қараш устун келмоқда. Бироқ Исландия парламенти депутатлари 10 йилдан ортиқ вақт олдин тўхтатилган ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокараларни қайта тиклаш масаласида якдил эмас.

"Ҳозирги барча муҳокамаларнинг муҳим жиҳати шундаки, одамлар шунчаки эркин бўлишни исташади. Европадаги ҳақиқий иттифоқчиларимиз ва дўстларимизга кўпроқ таяниш оқилона ҳаракат ҳисобланади", — деди Евроиттифоқ билан янада яқин муносабатларни ёқлаб чиқувчи “Ҳа” оммавий кампанияси раҳбари Снаерос Синдрадоттир.

Унинг асосий рақиби, партиялараро евроскептиклар ҳаракати етакчиси Ҳаралдур Олафссон эса ЕИни Исландия мустақиллиги учун таҳдид деб атайди. Олафссоннинг фикрича, Брюссел Исландияни бошқаришни ва бу ерда ўз қоидаларини ўрнатишни хоҳлайди.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда мамлакатда ЕИ билан интеграциялашув тарафдорлари ва унга қарши бўлганлар сони деярли тенг.

Киритилди: 21:26 29.08.2026. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!