Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исландия бош вазири Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралардан чиқишини эълон қилди

Исландия бош вазири Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралардан чиқишини эълон қилди

Исландия Бош вазири Криструн Фростадоуттир ҳозирги ҳукумат Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича янги музокараларни бошламаслигини маълум қилди.

Фростадоуттир бу баёнотни Европа Иттифоқи билан музокараларни қайта бошлаш бўйича референдум натижаларидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айтди.

Референдум 29 август куни бўлиб ўтди. РУВнинг сўнгги маълумотларига кўра, иштирокчиларнинг 52% дан ортиғи музокараларни қайта бошлашга қарши овоз берган.

"Бу ҳукумат Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни давом эттирмайди", деди Фростадоттир. Унинг таъкидлашича, бундай референдумлар ҳар бир ёки икки йилда ўтказилмаслиги керак, чунки Европа Иттифоқига аъзолик масаласи мураккаб.

Бош вазир келажакда вазият ўзгариши мумкинлигини, аммо ҳукумат референдум ўтказишга, натижага эришишга ва аҳолининг фикрларини ҳурмат қилишга содиқлигини таъкидлади.

Исландиянинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши бўлганлар аъзолик мамлакат суверенитети ва балиқ овлашга чекловлар қўйиши мумкинлигини даъво қилишди.

Фростадоттир шунингдек, Исландия Норвегия ва Лихтенштейн каби Европа иқтисодий ҳудудида ишончли шерик бўлиб қолишда давом этишини таъкидлади.

Киритилди: 09:50 31.08.2026. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!