Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

«Ишонч телефони»га қўнғироқдан сўнг банкирларнинг найранги очилди

«Ишонч телефони»га қўнғироқдан сўнг банкирларнинг найранги очилди

Жиззах вилояти, Дўстлик туманида истиқомат қилувчи С.А.нинг Бош прокуратура ишонч телефонига (10-07) қўнғироғидан сўнг АТБ «Микрокредитбанк» туман филиали мансабдорларининг сири очилди. Бу ҳақда Xabar.uz'га маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.

С.А.нинг мурожаати асосида Департамент томонида ўтказилган терговга қадар текширувда банк филиали амалиёт бўлими раҳбари Ш.Б. ва бошқалар тўрт фуқарони (улар орасида мурожаатчи ҳам бор) бехабар қолдириб, уларнинг номига «Ҳар бир оила-тадбиркор» давлат дастури доирасида имтиёзли кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, парранда ва чорва моллари хариди учун 120 млн. сўм маблағни таъминотчи корхоналарга ўтказиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг (Жиноят кодекси) иккита — 167-моддаси (ўзлаштириш) 3-қисми ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилиб, зарарни қоплаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Киритилди: 18:06 09.06.2020. Ўқилди: 3796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!