Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

ИШИДга даъват қилган гуруҳ қўлга олинди

A A A
ИШИДга даъват қилган гуруҳ қўлга олинди

Бугун, 22 август куни Россиянинг Красноярск ўлкаси Норильск шаҳрида террорчиликни тарғиб қилишда гумонланган гуруҳ қўлга олинган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, гуруҳ ИШИД ғояларига асосланган. Унинг аъзолари одамларни жанговор ҳаракатлар давом этаётган ҳудудларга бориб, уруш ҳаракатларида иштирок этишга даъват қилган. Улар очиқчасига террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга чақирганлар.
 
“Бундан ташқари ташвиқотчи гуруҳнинг ўзи ҳам Сурия ва Афғонистонда фаолият олиб бораётган террорчи гуруҳларлар сафига қўшилишни мақсад қилган”, дейилади хабарда.
 
Қўлга олинганлар яшаш жойида қидирув ишлари олиб борилганда уларнинг фаолиятини йўналтириб туриш учун фойдаланилган алоқа воситаси, экстремистик адабиётлар ва ИШИДга молиявий ёрдам бериш учун фойдаланилган банк карталари аниқланган.
 
Тергов қўмитаси гуруҳга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.1, 205.2-моддалари билан жиноий иш қўзғаган.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 11:37 22.08.2018. Ўқилди: 1334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар