Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Иш пайтида бахтсиз ҳодисага учраган ходимга қанча миқдорда компенсация тўланади?

Иш пайтида бахтсиз ҳодисага учраган ходимга қанча миқдорда компенсация тўланади?

Фуқаролар орасида иш вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланиш ҳолатлари афсуски, учраб туради. Бахтсиз ҳодиса баъзида ногиронлик ёки ўлим билан ҳам якун топади. Шу сабаб ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва касбга оид касалликларнинг олдини олиш бугунги кундаги асосий вазифалардан биридир.

Ҳар бир ташкилотларда ходимлар мажбурий суғурта қилинганми? Меҳнат вазифаларини бажариш чоғида жабрланганлар ва жароҳатланганларга товон пули тўлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспектори Нозима Сулаймонованинг берган маълумотига кўра, ходим суғурта қилинган бўлса, (тўловлар) суғурта компаниялари орқали амалга оширилади. Агарда суғурта қилинмаган бўлса, иш берувчи, корхона маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бахтсиз ҳодисани аниқлаш учун махсус комиссия тузилади. 15 кун ичида бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилади. Ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда комиссия аъзолари жароҳат олган ёки жабр кўрган оилаларга ташриф буюрилади, қонунчилик бўйича имкониятлари ва ҳуқуқлари тушунтирилади. Ҳужжатлар тайёр бўлгач, бир ой муддатда барча тўловлар амалга оширилади. Бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ходимга бир марталик 6 йиллик ўртача иш ҳақи тўлаб берилиши керак.

Қарамоғида фарзандлари бўлса, марҳумнинг ўртача ойлик маоши уларнинг сонига бўлинади ҳамда ҳар бир фарзанди 18 ёшга киргунча тўлаб борилади. Ходим бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳат олган бўлса, бир марталик тўлов бир йиллик ўртача иш ҳақини ташкил этиши даркор. Шунингдек, соғлиги тўла тиклагунга қадар тўловлар фоизларда амалга оширилади. Яъни, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даражаси фоизларда ТМЭК томонидан аниқланади. 30 ёки 40 фоиз бўлса, ўртача маошининг шунча миқдори соғлиғи тиклангунгача ёки умрбод тўлаб борилади.

Ҳар бир жароҳат олган ёки вафот этган ходимлар бевосита назорат олиб борилади.

 

Киритилди: 14:37 12.02.2021. Ўқилди: 3725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!