Сурияда ҳибсга олинган 5046 нафар ИШИД аъзоси Ироққа экстрадиция қилинди.
Бу ҳақда Ироқ адлия вазири Холид Шивани маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 60 та мамлакат фуқароси бўлган жангарилар Бағдод қамоқхоналарида сақланади.
"Ўтказилиши режалаштирилганлар Ироққа етказиб берилди. Якуний босқич ҳали ҳам давом этмоқда; жараён бугун ёки эртага якунланади", деб хулоса қилди Шивани.