Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ироқнинг Сулеймания шаҳрида РҚК аъзолари қурол-яроғини йўқ қилди

Ироқнинг Сулеймания шаҳрида РҚК аъзолари қурол-яроғини йўқ қилди

Ироқнинг Сулеймания вилоятига қарашли Сурдаш қишлоқ округида террорчи ташкилот – Курдистон ишчилар партияси (РҚК) аъзоларидан иборат гуруҳ қурол-яроғини очиқ тарзда йўқ қилди.

30 нафардан иборат гуруҳ, шу жумладан 15 нафар аёл, ғорлардан биридан қурол билан чиққан ҳолда аҳоли тўпланган жойга йўл олди. Кузатувчилар кўз ўнгида улар қурол-яроғини катта чанга олов ёқиб, унинг ичига ташлаб, йўқ қилди.

Тадбирда Туркия Миллий разведка ташкилоти (MİT) вакиллари, Ироқ Курд минтақавий маъмурияти хавфсизлик кучлари, DEM партияси аъзолари, бир қатор нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Мазкур воқеа минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, қуролсизлантириш жараёнида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 18:22 11.07.2025. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!