Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ироқлик 90 ёшли аёл Қуръони каримни ёд олди

Ироқлик 90 ёшли аёл Қуръони каримни ёд олди

Ироқ жанубидаги Басра вилоятида истиқомат қилувчи Ҳамдия Жааз Муса хоним 90 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб, ҳофизи Каломуллоҳ бўлди, деб хабар беради IQNA. КАФ ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ҳамдия хоним Басранинг ал-Модинат шаҳрида 1929 йилда дунёга келган.

Қуръони каримни улуғ ёшларда ёд олиш бўйича ўзига яраша рекорд ўрнатган Ҳадия хоним ОАВга берган интервьюсида, инсон ёши бу фақатгина рақамлардан иборат эканини айтиб ўтган. Ҳамдия хоним Ироқ бўйлаб давом этаётган Мингта ҳофизи Қуръонни тайёрлаш лоийҳасининг самарасидир. Маълум бўлишича, Ҳамдия хоним ёши улуғ бўлишига қарамай Қуръони карим курсларига мунтазам қатнашган ва топшириқларни ўз муддатида бажаришга улгурган. Мазкур лойиҳа доирасида ҳозирда Ироқнинг ўзида 4600 нафар эркак ва аёл Қуръони каримни ёд олиш курсларига қатнашмоқда.

Киритилди: 09:58 09.02.2019. Ўқилди: 2121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!