Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ироқда терма жамоа ЖЧ-2026га чиққанидан сўнг мамлакатда дам олиш кунлари эълон қилинди

Ироқда терма жамоа ЖЧ-2026га чиққанидан сўнг мамлакатда дам олиш кунлари эълон қилинди

1 апрель куни Ироқ футбол терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта ва сўнгги 40 йил ичида илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Шу муносабат билан мамлакат аҳолисига икки кунлик дам олиш кунлари берилди, дея хабар бермоқда Zakon.kz.

Ушбу тарихий натижа Ироқ терма жамоаси қитъалараро плей-офф финалида Боливияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан кейин қайд этилди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида ғалабани «Месопотамия шерлари»га ҳужумчи Айман Ҳуссайн олиб келди.

Бу муваффақиятдан сўнг Ироқ ҳукумати 1 ва 2 апрель кунларини расман дам олиш кунлари деб эълон қилди.

ЖЧ-2026 қуръасига кўра, Ироқ терма жамоаси Франция, Сенегал ва Норвегия билан бир гуруҳдан жой олди.

Навбатдаги мундиал 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудларида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида ўтказилади.

Киритилди: Бугун 09:42. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!