Ироқ 2024 йилда мамлакатга нефт маҳсулотлари импортини тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда, деди Ироқ нефт вазирлиги расмий вакили Ассем Жиҳод РИА Новости агентлигига.
“2024 йилда Ироқ маҳаллий ишлаб чиқаришга кўпроқ таянади ва бир қатор нефтни қайта ишлаш заводлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйгандан сўнг, нефт маҳсулотлари импорти даражаси тўлиқ тўхтамагунча қисқаради”, деди расмий.
Ироқ маҳаллий бозордаги танқисликни тўлдириш учун баъзи нефт маҳсулотларини, жумладан яхшиланган бензинни импорт қилади.