Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнолд ФИФАга мурожаат қилиб, Ироққа ёрдам беришни сўради. Қўшни Эрон ва АҚШ ўртасидаги зиддият жамоанинг Жаҳон чемпионати саралашидаги иштирокини хавф остида қолдирмоқда.
31 март куни Мексикада Ироқ терма жамоасининг Суринам ва Боливия ўртасидаги плей-офф ғолибига қарши учрашуви бўлиб ўтиши керак. Ушбу ўйин натижаси Ироқнинг 1986 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиш-чиқмаслигини ҳал қилади.
«Илтимос, ушбу ўйин борасида бизга ёрдам беринг, чунки ҳозир биз футболчиларимизни Ироқдан олиб чиқишга қийналяпмиз.
Менинг фикримча, агар ФИФА ўйинни қолдирса, бу бизга яхшилаб тайёргарлик кўриш учун вақт беради. Майли, Боливия шу ойда Суринам билан ўйнасин, биз эса Жаҳон чемпионати бошланишидан бир ҳафта олдин АҚШда ғолиб жамоа билан тўқнашамиз — бу ўйин ғолиби қолади, мағлуб эса уйига йўл олади.
Шунингдек, бу ФИФАга Эрон нима қилишини ҳал қилиши учун кўпроқ вақт беради. Агар Эрон иштирок этишдан бош тортса, биз Жаҳон чемпионатига йўл оламиз. Бу эса биз саралаш турнирида мағлуб этган БАА терма жамоасига ё Боливия, ёки Суринамга қарши тайёргарлик кўриш имкониятини беради», — деди Арнолд AAP агентлигига берган интервьюсида.