Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Мбаппе Жаҳон чемпионатни ўтказиб юбориши мумкин

Мбаппе Жаҳон чемпионатни ўтказиб юбориши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Бу ҳақда "El Larguero" хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, форварднинг тиззасидаги хочсимон бойлами узилиш арафасида турибди. Айни вақтда франциялик футболчи ушбу бойламни тиклашга бор эътиборини қаратмоқчи. Тикланиш жараёни секин ва босқичма-босқич бўлиши лозим.

Агар ҳужумчи даволанишни тезлаштирса жароҳат янада оғирлашиши мумкин. Бундай ҳолда, Мбаппе ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишига тўғри келади. Ҳозирда "қироллик клуби"нинг тиббий штаби франциялик футболчининг тикланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум мадридликлар сафида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол киритди ва 6 та голли узатма амалга оширган.

Киритилди: 23:55 05.03.2026. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!